01 December 2020
18:00 - Энергетика Вазири Алишер Султонов “ақлли" газ ҳисоблагичларининг портлаши атайлаб қилинганини айтмоқда. Хўш, давлатнинг бошқа расмийлари нима дейдилар?

Энергетика Вазири Алишер Султонов шу йил 24 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида хабар тарқалгани, у ерда “Технопарк” МЧЖ томонидан ўрнатилган “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилишидан 3 соат ўтгач портлаб кетгани, ноябр ойининг ўрталарида Андижонда ўрнатилган 40дан ортиқ “ақлли” газ ҳисоблагичлари ишламай қолгани ҳақида гапириб, ҳамма нарса атайлаб қилинганини иддао қилибди.

Нимамиш, унинг айтишича, “Бу атайлаб қилинган. Бу исботланди ва суриштирув ўтказилди. Биз кўрсатув қилмоқчимиз ва буни кўрсатмоқчимиз. Ушбу фуқаролар биз билан қандай курашмасин, ҳисоблагичларни ўрнатамиз ва тартибга келтирамиз. Ўғриликни тўхтатамиз ҳамда одамлар истеъмол учун тўлашига ҳаракат қиламиз”, - дебди у Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида.

Бу вазир яна бир қатор баҳоналар ўйлаб топиб ва уларга асосланиб, “Технопарк” Италия билан қўшма корхона эканлигини ҳам тилга олиб, фақат “ақлли” газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш билан чекланмасдан, Президент Шавкат Мирзиё айтгандек, уларни ўрнатишдан то техник хизмат кўрсатишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олиш кераклиги ҳақидаги фикрларини такрорлабди.

Хуллас, ҳаммаёқда масхарабозлик. Хўш нима қилиш керак? Ҳурматли ўқувчиларимиз, айнан шу савол устида ўйланг. Вазирни ҳам алмаштириш керак, буни ҳам унутманг!