02 November 2020
20:21 - “Ўзгидромет” ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот бергани ҳақида
Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлгани ҳақида хабарлар жуда кўп. Аммо, энг ишончлиси “Ўзгидромет” бўлиб қолмоқда.

Қуруқ октябрь ойи тез-тез кузатилади, бироқ бу йилги октябрь экстремал қуруқ бўлди, мамлакатда бутун метеорологик кузатувлар даврида энг ёғингарчиликсиз октябрлардан бири бўлгани қайд этилди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Ҳарорат режими бўйича эса октябрь нисбатан салқин келди. Энг совуқ кунларда кундузги ҳарорат 12-15 даражагача пасайди, охирги беш кунликда эса 10-13 даража илиқ бўлди, энг иссиқ кунларда кундузи 24-26 даражадан ошмади. Ойнинг охирида биринчи кузги аёз кузатилди.

Ноябрь - куз фаслининг охирги ойи. У ҳароратнинг кескин ўзгаришлари билан ажралиб туради. Ноябрь ойининг ўртача ҳарорати октябрга нисбатан 5-7 даража пастдир. Бу ойда ёғингарчилик ҳам кўпроқ кузатилади, кўпроқ давом этиб, кучлироқ бўлади. Ноябрда ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари такрорланиб туради. Тоғли туманларда айрим жойларда қор қоплами ҳосил бўлса-да, кўпинча у беқарор бўлади.

Бутун кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йилларда ноябрь ойида ҳарорат, одатда, ойнинг биринчи ярмида 27-32 даражагача, жанубда 34 даражагача кўтарилган.

Ўтган асрнинг ўртасигача энг совуқ ноябрь ойида ҳарорат 13-18 даража совуқ, ҳатто ундан ҳам паст, шимолда 22-27 даража совуқ бўлган.

Лекин сўнгги 50 йил ичида республика ҳудудида ноябрда бундай совуқлар кузатилмаяпти. Камдан-кам ҳолатларда тунда ҳарорат 4-6 даража совуқ, шимолда 13-16 даража совуқ бўлади. Фақат 2016 йил ноябрининг охирги ўн кунлигида ҳарорат 8-13 даража совуқ, шимолда 20-22 даража совуқ бўлган.

Бу ташкилотнинг жаҳон об-ҳаво марказлари маълумотларидан фойдаланиб тайёрланган дастлабки баҳоларига кўра, бу йилги ноябрь ҳам ҳарорат режими, ҳам ёғингарчилик режими бўйича меъёрларга яқин бўлишини кутиш мумкин.

Ноябрнинг деярли бутун биринчи ҳафтаси давомида Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунларида булутлилик ортади, бироқ қуруқ ҳаво кейинги ҳафтанинг бошигача сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Кейинчалик иссиқ тўлқинлар совуқ тўлқинлар билан алмашиб туради, ҳарорат кечаси 5-8 даража илиқ - 0-3 даража совуқ, кундузи 17-20 даража иссиқ - 3-6 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади.

Хуллас, Ўзбекистондаги диктаторликнинг бу хабарларини тан олишга мажбурмиз. Акс ҳолда, ҳаммаёқ дабдала бўлади.