29 October 2020
15:11 - Давлат Статистика Қўмитасининг бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумотлари тарқатилмоқда
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 27 октябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилибди. Кузатув натижаларига кўра, қуйидагилар аниқланибди.

- Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)
- Қўй гўшти 45 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
- Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
- Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
- Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
- Тухум 8 000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)
- Гуруч 5 000 сўмдан 19 000 сўмгача (кг)
- Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 17 000 сўмгача (литр)
- Шакар 5 800 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Хуллас, навбатдаги масхарабозлик ҳужжати эълон қилинди, дейиш мумкин. Аммо, бундай йўллар билан Ўзбекистон бозорларидаги аҳволни тузатиб бўлмайди. Бундай нархлар билан мамлакатимиз олға кетолмайди. Яъни, ўзбеклар чет элларда қуллардек ишлашни давом эттираверадилар.

Амалий натижаларга эришиш учун, авваламбор “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни ўтказиш ШАРТ. Акс ҳолда, ўзбеклар чет элларда қуллардек ишлайверадилар, шу йўл билан Ўзбекистон Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туроладилар.