28 October 2020
15:13 -
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбой Женевага ташриф буюриб, гўёки у ўша улуғ шаҳарда ўзбекча масхарабозлик билан шуғулланармиш
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот Хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, ҳали ҳам исмини русча ёзилишидан воз кечмаган бу аёл, яъни Танзила Норбой шу кунларда амалий ташриф билан Женева шаҳрида бўлиб турганмиш.
Шавкат Мирзиё БМТ Бош Ассамблеясининг яқин йилларда ўртага ташлаган қандайдир ташаббусларини амалга ошириш ва мамлакатимиз БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзоси этиб сайланганлиги муносабати билан етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш Сенат Раисининг ташрифи дастуридан ўрин олганмиш.
Масхарабозликка қаранг, Ўзбекистондаги 3 та ҳокимиятдан бирининг раҳбари Танзила хоним Шавкат Мирзиёнинг ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳам ҳамма ишларни қўлга олганмиш. Бундай масхарабозликлар билан олдинга кетиб бўлмайди. Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг ҳамма қисмлари бир-бирларидан мустақил равишда иш олиб боришлари керак ва ШАРТ.
Бундан ишларни амалга ошириш учун “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар амалда ўтказилиши керак. Шу ислоҳотларнинг сиёсий қисми – айнан шу мақсадларда ёрдам беролади.
Бу хабарга илова қилинган ЎзАнинг хабарида айнан шу хонимнинг расмини кўрмоқдасиз. Аммо, расм қаерда олингани мутлақо тилга олинмаган.