12 October 2020
15:31 - Туркистон-Ўртаосиёча масхарабозлик: Шавкат Мирзиё кеча сайланган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни янги унвон билан яна табриклабди

Туркистон-Ўртаосиёча масхарабозлик: Шавкат Мирзиё кеча сайланган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни янги унвон билан яна табриклабди

Бугун эрталаб Ўзбекистондаги режимнинг ҳамма оммавий ахборот воситалари, тўғрироғи, қўғирчоқ ахборот воситалари, Шавкат Мирзиё кечагина ўз лавозимига қайтадан сайланган Имомали Раҳмонни янги “ғалабаси” билан табриклаганини эълон қилибдилар. Расмий хабарларда айтилишича, Ўзбекистон хўжайини Тожикистон етакчисини куни кеча бўлиб ўтган сайловидаги ғалабаси билан табриклаб, унга биродар тожик ҳалқи фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилаганмиш.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўрилибди.

Хуллас, навбатдаги масхарабозлик, аммо масхарабозликнинг энг муҳим нуқтаси хабарнинг охирида тилга олинибди. Нимамиш, икки лидер - Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари Қирғизистонда яқинда тасдиқланган мурожаат қабул қилинганини мамнуният билан қайд этибдилар.