09 October 2020
13:44 - Кадр алмаштириш сиёсати давом этмоқда: Шавкат Мирзиё Молия Институти, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ректорлари ва Инновацион Ривожланиш Вазирининг биринчи ўринбосарини янгилади
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, бу хабарнинг сарлавҳасида номи айтилган лавозимларга янги раҳбарлар тайинланибди.

Ҳамма нарса Тошкент Молия Институтига ректор қилиб, шу пайтгача Тошкент Ахборот Технологиялари Университети (ТАТУ) ректори лавозимида фаолият юритиб келган Тўлқин Тешабоев тайинланибди. Тўлқин Тешабоев ТАТУда ва ҳатто Ўзбекистон Алоқа Ходимлари Касаба Уюшмасининг Марказий Кенгаши раиси бўлиб ишлаган экан. Туғилган йили хабарларда айтилмаган.

Бўшаган жой ҳам дарҳол тўлатилибди, ТАТУ ректори қилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, Ижод ва Ихтисослаштирилган Мактабларни Ривожлантириш Агентлигида раҳбар бўлган Сарвар Бобохўжаев тайинланибди. У 1978 йилда туғилган экан.

Бугун Шавкат Мирзиё Шаҳло Турдиқуловани Инновацион Ривожланиш Вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлабди. 1973 йилда туғилган бу аёл охирги йилларда шу вазирлик таркибидаги Илғор Технологиялар Маркази директори лавозимида ишлаб келаётган экан.

Айнан шу аёлнинг лавозими юксалишининг сабаби - Шаҳло Турдиқулова (расмда) фан доктори ва профессорлигидан ташқари, Шавкат Мирзиёнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта протежеси эканлиги бўлса керак.