03 October 2020
17:01 - Дунё тўла хабарлар, аммо Ўзбекистонда тинчлик! Нимага? Нимага бизда ҳақиқий ислоҳотлар йўқ, асосан косметик ислоҳотлар давом этмоқда!

Ростдан ҳам дунё янги хабарлар билан тўла. Уларнинг биринчиси – АҚШ Президенти Доналд Трампнинг коронавирусдан заҳарлангани ва кеча АҚШ армиясининг касалхонасига ётқизилгани бўлди. Бу ҳақда хабарлар кўп, аммо асосий масала кун тартибида эмас: Яъни,бу мамлакатда шу йил 3 ноябрга режалаштирилган президент сайловлари масаласи нима бўлади?

Иккинчи энг катта масала – Озорбайжон ва Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ туфайли уруши. Бу ҳақда хабарлар жуда кўп, аммо моҳияти билан ҳеч нарса тўла хабар қилинмаяпти, ҳақиқий анализ йўқ.

Тўғри, ёлғондакам хабарларга кўра, асосий тинчлик Ўзбекистонда. Нимамиш, бизда аҳвол яхшимиш, аҳоли бундан хурсанд эмиш, шу туфайли Ўзбекистон ҳаммага, жумладан, Тожикистонга катта модиий ёрдам бераётганмиш, уларга ҳатто мактаб қуриб берганмиш.

Аммо, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги 150 доллардан кам эканлиги, бу аҳволдан чиқиш учун нималар қилинаётгани умуман муҳокамага қўйилмади, қўйилмоқчи ҳам эмас. Чунки, улар муҳокамага қўйилса, навбатдан ЭНГ КАТТА УРУШ ўзимизда бўлади.

Шундай экан, қўрқоқ Президент Шавкат Мирзиёни тушуниш мумкиндек кўринади, аммо масаланинг моҳияти бу эмаску!?

Масала, Ўзбекистондаги ягона мухолифат партияси - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - йиллардан бери мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошлаш кераклигини айтиб келмоқда. Нимага бунга аҳамият берилмаяпти? Шавкат Мирзиё 13 йил Бош Вазир бўлганди, мана 4 йилдан бери президент-ку?

Чунки, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида давлатни тўла БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтқазиш ғояси ётиши керак. Шавкат Мирзиё бундай ишларни якка ўзи қилолмайди ва қилишни истамайди! “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан алоқа қилишни истамайди!