16 September 2020
14:58 -
Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси ҳам масхарабозлик савиясидан чиқолмаяпти! Мухолифат нима дейди?
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида “Ўзбекистон Республикасида камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган Қонунчилик Палатасининг сўровига Бош Вазир ўринбосари - Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазири Жамшид Қўчқоровнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилибди (расмда).
Қонунчилик Палатасининг расмий сайтида айтилишича, масалан, Наманган вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида “Бир жойда - минг оила иссиқхонаси” лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда ЭМИШ. Ушбу лойиҳа орқали Наманган туманида 38 минг хонадоннинг 1,5 минг гектар экин майдонларида иссиқхоналар ташкил этиш учун 50 млрд. сўм маблағ ЙЎНАЛТИРИЛГАНМИШ. Ҳозирда мазкур лойиҳа доирасида Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оилалар аъзоларининг бандлиги ТАЪМИНЛАНГАНМИШ.
Бундан ҳам муҳими, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида, туман ва шаҳарларида ҳам шу каби АМААЛИЙ ИШЛАР бошлаб юборилганмиш.
Хуллас, бутун хабар шунақа ваъдалардан иборат бўлиб, биронта ижобий натижа кўрсатилмаган. Масалан, Хоразм вилоятининг Хива, Янгиариқ туманлари ва Хива шаҳри ҳисоб варақларига бошқа жойларга нисбатан бир неча баробар кам маблағлар келиб тушиши натижасида ижтимоий-иқтисодий ҳолати бир хил бўлган оилаларга турли даражадаги кўмак, ёрдамлар кўрсатилмоқдамиш. Аниқланган ана шундай номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида айнан шу ҳудудларда 5,5 минг оиланинг 23 минг аъзолари “Темир дафтар”га янгидан киритилиши БЕЛГИЛАНМОҚДАМИШ.
Қонунчилик Палатасининг бутун хабари шунақа МАСХАРАБОЗЛИК руҳидаги жумлалардан иборат экан, бунақа палаталарни дарҳол БЕКИТИБ ТАШЛАШ керакмасми?
Хуллас, аҳволимиз шундай ғариб, дейди “Ҳаракат” мухбири.