29 August 2020
06:12 - 39 нафар Вьетнамлик мигрантнинг ўлимига сабабчи бўлган британиялик Ронан Хьюз айбига иқрор бўлибди

Бу мудҳиш хабар “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида ҳам эълон қилинган эди. Чунки, Буюкбританиянинг Эссекс графлиги полицияси 2019 йил 23 октябрда Британияга Бельгиядан келган юк машинасида 39 жасадни топгани ҳақида бутун дунё хабар эълон қилганини ҳам ҳамма билади.

Ҳозир маълум бўлишича, 2019 йил октябрда Англиянинг Эссекс графлигида тиркамасидан вьетнамлик 39 нафар мигрантнинг жасади топилган юк машинаси ҳайдовчиси Ронан Хьюз ўзини қасддан қилинмаган қотилликда айбдор деб топибди.

Шимолий Ирландиянинг Арма шаҳридан бўлган 40 ёшли Ронан Хьюз 2018 йил май ойидан 2019 йил октябргача ноқонуний миграцияни амалга ошириш билан шуғулланиб келганига иқрор бўлибди. Судда тиркамани Бельгиянинг Зебрюгге портига олиб келган британиялик Эймонн Харрисон ҳам қатнашган экан, аммо у ўзига қўйилган айбловларни тан олмабди.

Эслатиш керакки, Эссекс графлиги полицияси 2019 йил 23 октябрда Британияга Бельгиядан келган юк машинасида 39 жасадни топган ва улар вьетнамлик эканлиги аниқланганди.

Кейинчалик аниқлашича, юк машинаси тиркамасида бўлганлар ҳаво етишмаслиги ва совуқ уришидан ҳалок бўлганлар, жасадлар топилган рефрижератор-фура ичидаги ҳарорат минус 25 даража бўлган.

Бу ҳақда хабарни ҳозир ТАСС эълон қилди.