19 August 2020
15:00 - Бу йилнинг биринчи ярим йиллигида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 8,2 млрд долларга чиқибди, заҳираларимиз 34 млрд доллар бўлибди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар шарҳи жуда қизиқ. Нимамиш, жорийдаги йилнинг январь-июнь ойларида ички валюта бозоридаги ҳолат хорижий валютага бўлган талаб ҳажмининг ўсиши ҳамда таклиф ҳажмининг нисбатан камайиши шароитида шаклланганмиш. Бўлиши мумкин!

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 8,2 миллиард долларга чиқибди.

Айни замонда, расмий захираларимиз ҳажми 34,7 млрд долларга чиққани ҳам хабар қилинди. Марказий Банкга кўра, бу рақам рекорд бўлибди, бунинг сабаби – жаҳон бозорларида олтин нархининг ўсиши эмиш.

Хуллас, ишларимиз чатоқ, ҳаммаёқ дабдала.