26 July 2020
02:33 - Гўёки коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Тошкентдаги шифохонадан видеоёзув эълон қилибди, шунга ишонадиганлар борми?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалган экан, ушбу миш-мишларни вилоят маъмурияти, сўнгра ҳокимнинг ўзи видеомурожаат орқали рад этганмиш.

Мана ўша одам тарқатган видеодаги гаплар: “Бугун 24 июль 2020 йил. Ҳозирги вақтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида мен даволанишдаман. Олий тоифали шифокорлар, тиббиёт соҳасидаги врачларимиз яқиндан менга кўмак бериб, қисқа вақтда соғлиғимни анча тиклаб олдим. Худо хоҳласа, қисқа кунларда даволаниб чиқиб, ишни давом эттириш бўйича куч-ғайратимиз етарли”.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати даволаш тактикаси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилаётгани ҳам алоҳида урғуланганмиш. Шу миш-мишларга ишонадиган аҳмоқлар бизда борми?