17 June 2020
18:39 -
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушида ким ғолиб бўлгани маълум қилинди, аммо Ўзбекистоннинг аҳволи қандай?

Рақобатбардошлик рейтингида АҚШ етти поғона пасайиб, ўнинчи ўринга, Хитой эса олти поғона қуйилаб, 20-ўринга тушиб қолди. Демак, бу икки мамлакат ўртасидаги фарқ ҳали ҳам аввалги ўринди.
Икки давлатнинг қарама-қаршилиги сабабли рейтингда улардан юқорига чиқиб олган мамлакатлар савдо уруши ғолибларига айланди. Сингапур, Дания ва Швейцария ўз ўринларини яхшилаб, рўйхатда етакчи бўлиб олдилар. Қисқа қилиб айтсак, савдо уруши Хитой ва АҚШ иқтисодиётига бир хил зарар етказибди.
Маълумки, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши 2017 йилда бошланган. 2020 йилда икки мамлакат ўзаро чеклов чораларини юмшатишга келишиб олганди, аммо май ойида АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг 33та ташкилотини қора рўйхатга киритди. Июнь ойи бошида Хитой маҳаллий компаниялардан АҚШдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатишни талаб қилди.
Хўш, Ўзбекистон ҳам борми IMD рўйхатида, ёки у ерда фақат кучли давлатлар ҳисобга олинганми?