14 July 2009
19:19 - Асакалик журналист Кушодбек Усмонов озодликка чиқди
Туҳмат ва безориликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди ҳукми билан ярим йилга қамалган журналист Кушодбек Усмонов озодликка чиқди. Шу йилнинг 10 январида ҳибсга олинган 64 яшар журналист ўз жиянига нисбатан безорилик ва маҳаллий миршабга туҳмат қилишда айбланганди. Унга нисбатан дастлабки терговлар пайтида қийноқлар қўлланилган, зўраки иқрорликлар олинган.