07 June 2020
22:33 -
Ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери, собиқ президент ўринбосари генерал Абдурашид Дўстимга маршал унвони бериш масаласида ҳалигача номаълумликлар бормиш

Аммо, бугун Tolo News Интерент сайтида генерал Абдурашид Дўстим маршал унвони олиш-олмаслиги шубҳа остига тушибди. Бу газетада бугун ёзилишича, Абдурашид Дўстимга маршал унвони бериш масаласида Ашраф Ғани ва унинг рақиби Абдулло Абдуллоҳ ўртасида яна тушунмовчиликлар бошланибди.
Абдурашид Дўстимнинг вакили Башир Аҳмад Таҳянж яқинда Абдурашид Дўстим Қобулга келиши ва янги унвонни қабул қилиши шубҳасиз эканлигини гапирса, собиқ генерал Заҳир Азими ва ҳарбий аналитик Мирза Муҳаммад Ярманд бунга шубҳа билдиришибди. Хуллас, Афғонистонда яна ички жанжал бўлиши мумкин.
Аслида, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Президент Шавкат Мирзиё бу масала бўйича ўзининг фикрини билдириши ва Абдурашид Дўстимни тўла қўллаб-қувватлаши керак. Ўзбекистон ўзбеклари ундан айнан шундай қилишни талаб қилишлари шарт, дейди “Ҳаракат” мухбири.