14 July 2009
11:52 -
Медведев G8 саммитида эътибор қозонолмаганининг аламини Жанубий Осетияда чиқармоқчи
Кеча Россия президенти Дмитирий Медведев кутилмаганда Жанубий Осетияга веттолётда учиб келди. Россиянинг ўтган йили августда Гуржистон билан олиб борган урушининг натижасида Россиядан бошқа ҳеч ким тарафидан тан олинмаган мустақилликка эришган Жанубий Осетияга Россия президентининг келиши халқаро кекинликни кучайтиради. Шуни билатуриб, руслар нега бундай қадамг қилдилар? Дмитирй Медведевнинг Жанубий Осетига келишинг ҳеч маъноси кўринмайди. Лекин, маъно бор.
Яқинда Италияда бўлиб ўтган G8 саммитида Россия президентининг борлиги сезилмади ҳам. Бунинг устига, иИқтисодий инқироз туфайли Россия ичида ҳам борган сари обрўсини йўқотиб бораётган Путин-Медведев тандеми таҳликада эканлигини сезиш қийин эмас.
Шу нуқтаи назардан қаралса, Медведевнинг бу саёҳатини мақсади – халқаро майдонда кескинлик яратиш эвазига бўлса ҳам ўзига эътиборни тортиш, аламни гуржилар ва Саакшвилини ҳақорат қилишдан олиш. Унинг Гуржистон билан бўлган урушни эслаб, «Осетиядаги урушнинг маъсулияти Саакашвилининг елкасида ётибди, Гуржистон агрессия қилди, уруш гуржи режими томонидан чиқарилди» деган сўзлари аламзадаликдан бошқа нарса эмасди.