24 May 2020
10:26 -
Абдулла Ариповнинг туғилган кунидан тортиб, АҚШдаги ножиддий ўзгаришлар ва Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат борлигигача

Бундан ҳам муҳим бўлган нарса – АҚШда нималар бўлади? Нималар бўлишини тушуниш учун, АҚШнинг Москвадаги собиқ элчиси, ҳозир Стенфорд Университетида профессорлик қилаётган Майкл Макфолнинг 22 май куни “Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсини ўқиш керак. Ўқисангиз, тушунасизки, АҚШда катта жиддий ўзгаришлар бўлмайди, Доналд Трамп яна президент бўлади, ақлсиз Владимир Путин Россияни ўлимга судрайверади.
Шундан тушунаверингки, АҚШ, Россия ва Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди, ҳамма нарса эскичасига давом этаверадими? Йўқ, ўзгариши керак.
Унутмайликки, Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлат раҳбарлигидаги ҳақиқий сиёсий мухолифат бор. Ҳамма ишни айнан шу мухолифат - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси қилади. У ўзининг ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларининг асосий ғояларини айтиб бўлди. Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди. Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани уни тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ.