14 July 2009
01:07 -
Суданда мусулмон бўлмаган аёлларни шим кийгани учун калтаклашди
Бу мамлактнинг пойтахти Хартумда шим кийиб юрган, аммо мусулмон бўлган 12 аёл ресторанда ушланган ва улар ўз айбини тан олгани сабабли 10 та таёқ уриб жазолангандан кейин қўйиб юборилган. Улар ўз айбини тан олмаса, жазо бундан ҳам ёмон бўлбўлиши мумкин экан. Бу ҳақда ББСга ўша аёллар билан бирга бўлган журналист аёл Лубна Аҳмед ал-Хуссейн хабар берган. Унинг билдиришича, 20-30 полициячи ўша ресторанга кириб, шимли аёлларни ушлашган, ваҳоланки, улар жанубий Судандан келишган бўлиб, у ерда шариат қонунлар ишламайди, аҳолининг кўпчилиги христианлардир.
Мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда давлат исломий бўлиши, демак шариат қучга кириши кераклигини гапираётганлар ўзбек мухолифати ичида ҳам борлиги маълум. Булар – Салой Мадамин ва унинг атрофида бирлашган бир ховуч 53-54-чилар, собиқ бирликчи Исмоил Дадажон кабилардир. Бошқа мухолифатчилар уларга ўз муносабатларини очиқ ифода қилмасдан турли ўйинлар олиб борсалар, Ўзбекистонни замонавий давлатчилик эмас, Суданга ўхшаган мамлакталар даражаси томон сурган бўладилар.