АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) қошидаги Табиий Офатларда Ёрдам Кўрсатиш Бошқармаси “Сардоба” сув омборидаги ҳалокатдан зарар кўрганлар учун ёрдам сифатида 100 минг доллар ажратмоқда эмиш.
Ҳа, бу хабар устидан Хаҳолаб Кулишга мажбурмиз, чунки АҚШда шунча пулга бир нечта ташландиқсифат уй сотиб олиш мумкин. Сардоба кўли атрофида эса зарар кўрган 100 мингга яқин оила бор.
Нима ҳам дердик, “баттар бўлсин Ўзбекистоним” деб кулаверамиз. Биз кулаверамиз, аммо АҚШ расмийлари йиғлайдилар деб ўйлайсизми? Мана шу гапларимизнинг исботи сифатида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюмнинг сўзларини келтирамиз: “Сирдарё вилояти аҳолисига чин дилдан ҳамдардлик билдираман... АҚШ ҳукумати бу офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади”.