01 May 2020
12:14 -
Сирдарёда масхарабозлик: Сардоба сув омбори атрофидаги маҳаллалардан 11,5 минг киши эвакуация қилинганмиш, Оқолтин туманидан аҳолини Сардобага эвакуация қилиш бошланганмиш

Бу ҳақдаги хабарларда осмондан олинган расмлар (улардан биттасини биз ҳам шу хабарга илова қилмоқдамиз) берилган, ўша 11,5 минг одам қўшни Мирзаобод туманига кўчирилгани айтилган, аммо биронта жароҳатланган уй-жой ёки одам кўрсатилмаган. Нимага? Чунки, бунақа иш бўлган эмасга ўхшамоқда. Ҳамма гап, Ўзбекистонда одат тусига кираётган масхарабозлик руҳидаги хабарларда.
Бундан ҳам қизиғи, Оқолтин туманидан аҳолини Сардобага эвакуация қилиш бошланганмиш, аммо бу ҳақда ҳам биронта аниқ факт ёки расм йўқ. Ҳамма нарса – қуруқ вайсаш, аммо факт ва расмлар йўқ.
Биз бу хабарга илова қилган расмни яхшилаб текширсангиз, у ерда одамлар ичида Абдулла Ариповни ҳам кўришингиз мумкин бўлар. Аммо, биз кўролмадик.