29 April 2020
13:12 -
Бухоро тўла масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ҳамма ерда ниқобсиз, ҳатто имомлар олдида ҳам

Бу хабарга қўйилган расмда Шавкат Мирзиё Тошкентга қайтиш олдидан Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилгани ва ўша ерда расмларга ҳам тушганини кўрмоқдасиз. Биз ўша расмлардан биттасини Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан олдик.
Кўриб турибсизки, Тошкентга қайтишдан олдин Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилган Шавкат Мирзиё ҳамма ерда ниқобсиз юрибди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган карантин режимини, у ҳамма ерда ниқобда бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи қўйган талабларни бажармаётгани - масхарабозлик эмас, оддий шармандаликдир.