28 April 2020
17:18 -
Президент даражасида масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида юз берган табиий офат оқибатларини шахсан кўриш учун Бухорога кетибди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди, дейилади президент матбуот хизматининг баёнотида.
Бундан аввалроқ Бухородаги кучли шамол оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, камида 30 киши жароҳатлангани ҳақида ҳам хабар берилган эди.
Хўш, Шавкат Мирзиё у ерда нималар қилади? Ҳеч нарса, қуруқ маслаҳатларни Тошкентдаги қароргоҳидан ҳам бераверса бўларди-ку?! Ёки, унинг умиди Бухорода дарҳол табиий офат натижалари битишига ишонишидан қайноқланмоқдами? Балки, у Бухорода ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамронинг қариндошлари билан кўришмоқчидир?
Дарвоқе, балки, унинг навбатдаги масхарабозлик руҳидаги Бухорога сафаридан мақсад - Ўзбекистонда ҳамма йўллар ҳатто президентга ҳам очилаётганини кўрсатишдир!!!