23 April 2020
23:11 -
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1758 га чиққанини билдирибди

Бизда коронавирус юқтиришнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда юз берган эди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди. 21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, бугун эса 42 нафар кишида касаллик аниқланган. Жами 561 киши касалликдан соғайди, 7 киши оламдан ўтди.
Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.