26 March 2020
22:27 -
Кеча 25 март куни "Эзгулик" Жамияти Андижон вилояти бўлими раиси Мусажон Бобожон озодликка чиқди

Кеча 25 март куни у озодликка чиқди. Буни билардик ва “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташанов воситасида уни табриклаган эдик.
Аммо, минг афсуски, атрофимиздаги воқеалар, авваламбор, коронавирус туфайли ҳамма нарса аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Шу сабабли бизнинг кўп йиллик сафдошимиз Мусажон Бобожонни озод қилиниши билан табриклаш имкониятимиз бўлмади.
Мана, бугун вақти келибди, Мусажон Бобожонни табриклаймиз ва унинг ўзи озод қилинган вақтида айтган сўзларига қўшиламиз: “У ерда аҳвол қанчалик яхши эканлигидан қатъий назар, ҳеч нарса уйимизга етмайди”.