23 March 2020
20:41 -
Тошкент шаҳридаги барча буюм бозорлари ва савдо комплекслари фаолияти тўхтатилади. Карантин талабларини бузганлик учун қонунда белгиланган чоралар кўрилади

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди, улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.
Умумий овқатланиш муассасаларига ёпиқ ҳолатда, яъни мижозларни қабул қилмасдан, фақат таомларни етказиб бериш билан шуғулланади. Бу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорларга таом етказиб бериш хизматларини ривожлантириш тавсия этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг эслатишича, карантин талабларини бузганлик учун қонунда белгиланган чоралар кўрилади.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида буюм бозорлари ёпилиши маълум қилинганди. // Kun.uz