19 February 2020
21:35 -
Яна масхарабозлик: Ўзбекистонда Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги тузилди, вазир – Раҳмат Маматов

Тошкентдаги мухбиримиз хабар қилишича, бугун оммвий ахборот воситаларида Президент Шавкат Мирзиёнинг кеча имзолаган Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги тузиш ҳақидаги фармони эълон қилинди.
Энг қизиғи, кеча қўғирчоқ Олий Мажлиснинг қўғирчоқ қуйи органи – Қонунчилик Палатаси бу фармон билан танишган ва вазирлик лавозимига “Маҳалла” Кенгаши раиси Раҳмат Маматовни (расмда) таклиф қилишган экан. Демак, бу ёғи қандай бўлиши ҳам маълум: Раҳмат Маматов вазирлик курсисига ўтқазилди.
Шавкат Мирзиёнинг кечаги фармонида Хотин-қизлар Қўмитаси тугатилгани ҳам эълон қилинган бўлиб, у Қўмитанинг раиси Эльмира Боситхонова Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазири ўринбосари бўлибди.
Хуллас, қаёққа қараманг – масхарабозлик. “Маҳалла” кенгашлари Ислом Карим тарафидан яратилганди, мана энди маҳаллалар билан шуғулланадиган вазирлик ҳам пайдо бўлибди. Бу масхарабозлик ўйини ҳам узоққа боролмайди.