31 January 2020
18:37 -
Ўзбекистон режими ичида масхарабозлик давом этаверади: Комил Алламжон ва Саида Мирзиё сохта жамоат фондида иш бошлашибди

Хуллас, ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Қўғирчоқлар Президент Администрациясидан гўёки ўз ташаббуслари билан чиқиб, гўёки мустақил Васийлик Кенгаши тузишибди.
Хабарда айтилишча, миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади - оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқа нарсалар ҳисобланармиш.
Кўрамиз, бундай масхарабоз ташкилотлар нималар қилоладилар. Очиғини айтсак, ҳеч нарса қилолмасликлари, давлатнинг бюджетидан берилган пулни чайнаш билан вақтларини ўтказишлари ўз-ўзидан маълумдир. Бўшашманг, Саида Мирзиё ва Комил Алламжон!!!
Расмда шу иккита қўғирчоқни кўрмоқдасиз.