21 December 2019
01:28 -
Шавкат Мирзиё Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди ва Тошкентга қайтиб кетди

Хабарларда айтилишича, Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёнинг алоҳида суҳбати ҳам бўлиб ўтган, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинган.
МДҲ норасмий саммитида Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этган.
2020 йилда МДҲда Ўзбекистон раислик қилади, шунга доир масалалар ҳам кўрилибди.
Шу билан Шавкат Мирзиёнинг ташрифи якунланди ва у Тошкентга жўнаб кетди. Демак, Тошкентга эрталаб етиб келади.