ЎзАнинг хабарига кўра, бугун Тошкентда Марказий Осиё диктаторларининг Маслаҳат Учрашуви деб аталган саммитини тамомлаганлар - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, Қозоғистон Элбошиси Нурсултон Назарбой, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов – собиқ Оқсарой қроргоҳига келиб, бу ерга вақтинча қўйилган ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали пойига гул қўйибдилар.
Бундан аввал айнан шу 5 диктатор Кўксаройга ҳам келиб, шу ердаги Фахрий Меҳмонлар Хиёбонига кўчатлар ўтқазганлари ҳам ЎзАнинг бошқа хабарларида айтилган.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, ЎзАнинг хабарига қўйилган расмга қаранг. Мавжуд 5 нафар диктатор аввалгисининг ҳайкали пойига гул қўймоқдалар. Аммо, диктатор Ислом Каримнинг ҳайкали расмга туширилмаган. Нима ҳам дердик, масхарабозлик ва шармандалик.