31 October 2019
15:29 - Ўзбекнинг асл фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон бугун 71 ёшга тўлди
Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон бугун 71 ёшга тўлганини оммавий ахборот воситаларидан ўргандик. У киши 1948 йил 31 октябрда Бухорода туғилганларини ва 1972 йидан бери Бухоро вилояти театрида ҳозиргача р “Ревизор”, “Номус”, “Ибн Сино”, “Гамлет”, “Абулфайзхон” каби кўплаб спектаклларни саҳналаштирганларини билиб олдик.

Аммо, ўзбеклар учун муҳим бўлгани – бу ҳақиқий инсон киноактёр сифатида машҳур эканлигидир. У кишининг кинодаги ролларини санаб чиқиш учун ҳатто бизнинг саҳифамизда ҳам жой етишмайди.

Бироқ, нима учундир Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида Убайдулла Омоннинг туғилган куни ҳақида биронта жиддий мақола кўринмади. Балки, у 100 ёшга етиши кутилаётгандир. Бўлиши мумкин. Ўша кунларга етиб келайлик.

Бугун эса, халқимизнинг буюк фарзанди, таҳаллуси Убайдулла Омон бўлган Убайдулла Бақони 71 ёшга етишганлари билан чин кўнгилдан табриклаймиз.