16 September 2019
14:50 -
Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 17 сентябрда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, СЎМнинг қиймати янада тушибди

1 АҚШ доллари – 9411,30 сўм (9395,65 сўм)
1 ЕВРО – 10421,13 (10360,56)
1 Жанубий Корея вони – ? (?)
1 Хитой юани – 1330,14 (1320,89)
1 Туркия лираси – ? (?)
1 Россия рубли – 146,51 (142,96)
1 Қозоқ тенгеси – 24,34 (24,23)
Кўриб турибсизки, долларнинг курси охирги ҳафта 15,67 сўмга ортиб, 9411,30 сўмга чиқибди.
Қолаверса, долларнинг сўмга нисбатан курси тахминан 1 йилдан бери тўхтовсиз ортиб бораётганини унутмайлик. Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмаяпти. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ.
Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.
Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.