03 September 2019
23:20 -
Тожиклар режимининг дўқ-пўписаси: 1150 киши Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши мумкин. "Ҳаракат": Бундай амалиёт йўқ қилинсин!

Ҳозир “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаларнинг фуқаролигини олиб ташлашни расмийлаштириш кўриб чиқилмоқда эмиш.
Бирлмаганлар учун билдириш керакки, дунёда Ўзбекистон каби бир неча зиндонхонадигина биздаги каби қонунлар бор. Уларга кўра, чет элга чиққан фуқаро бир неча ой ичида ўз давлатининг элчихонаси ёки уни консулликларидан бирида шундай рўйхатга кириб олиши керак. Акс ҳолда, уларни фуқароликдан чиқариш мумкин бўлади.
Қайтариб айтамиз, инсон ҳуқуқлари тушунчасига тупурадиган бундай қонун Ўзбекистон каби бир неча давлатдагина бор. Тожиклар режимидан талаб қилиш керак: ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИБ, Ўзбекистон консулликларидан бирига рўйхатга турмаган фуқарони фуқароликдан чиқариш ҳақидаги қонун моддаси ТЕЗДА ЙЎҚ ҚИЛИНСИН.
Акс ҳолда, миллат майдонларга чиқиб, шу талабни ўртага қўйишга мажбур бўлади. Биз ҳам халқни майдонларга чиқишга чақирамиз.