22 August 2019
01:12 - Нур-Султонда С+5 форматда АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бошланди


Қозоқларнинг Казинформ Агентлиги кеча 21 август куни пешин соатларида Нур-Султон шаҳрида АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида С+5 форматда йиғилиш бошланганини хабар қилди.

Хабарда йиғилишни Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазири Бейбут Атамкулов олиб боргани айтилган, унинг кириш нутқидаги бандпарвоз гаплари келтирилган. У кун тартибига 3 та масалани киритишни таклиф қилди, таклиф қабул қилинди:

- Иқтисодий хавфсизлик ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш (модератор – АҚШ)
- Афғонистон муаммолари (модератор – Ўзбекистон)
- Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш (модератор – Тожикистон)

Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, йиғилиш эртага ҳам давом этса керак.

Маълумки, АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл бугун Нур-Султондан Тошкентга келади.