Авваламбор эслатиш керакки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати раҳбари Абдураҳим Пўлат 1996 йилда эълон қилган мақоласида жуда кўп ўзбеклар яқин орада иш қидириб Россияга кетишларини башорат қилиб, Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларининг муаммаолари билан шуғулланадиган вазирлик яратиш лозимлигини айтган, 2008 йилда ўша пайтдаги Президент Ислом Каримга мактуб йўллаб, шундай вазирлик тузиш шартлигини урғулаган эди. Аммо, ўшанда унинг таклифи қабул қилинмади ва Шавкат Мирзиё президентлик курсисини эгаллаб олгандан кейин, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги ҳузурида Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигини яратди.
Кўп вақт ўтмасдан, аниқроғи, 2018 йилнинг ноябрь ойида Агентлик директори Равшан Ибрагимов, Агентлик директори ўринбосари Улуғбек Назаров ва яна бир неча киши қўлга олинганди. Улар чет элга бориб ишлаш учун расмий рухсатнома олиб беришга юзлаб кишиларнинг ҳар биридан 5 минг доллардан, ҳаммаси бўлиб тахминан 20 миллион доллар пора олишда айбланганлар. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ҳамма оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон Олий Судининг Матбуот Хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, кеча 20 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ўша қўлга олинганларга ҳукм ўқилибди. Агентлиrнинг собиқ раҳбари Равшан Ибрагимов ва Агентлик собиқ раҳбарининг собиқ ўринбосари Улуғбек Назаров 12 йилдан озодликдан маҳрум этилибдилар, кейин 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлашга ҳам ҳақлари бўлмайди.
Бундан ташқари, Агентликнинг собиқ ходимлари Алижон Абдуллаев, Озод Махсудов ҳам 11 йилдан қамоқда ўтирадилар, 3 йил жиддий ишлардан ишлаш ҳақлари бўлмайди.
Яна эслатиш керакки, “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги узоқ йиллардан бери Ўзбекистонни ҳозирги порахўрлик ва коррупция ботқоғидан олиб чиқиш учун мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини айтиб келмоқдалар. Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги раҳбарларининг жазоланиши ҳам кўрсатмоқдаки, “Бирлик” ва “Ҳаракат” ҳақ бўлганлар.
Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими ҳам бу ва бу каби воқеалардан хулоса чиқариши керак. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар талабини ўртага қўйишга бошлайди.
Расмда - Улуғбек Назаров ва Равшан Ибрагимов.