20 August 2019
09:19 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Тошкент Давлат Аграр Университети фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор имзолабди. “Ҳаракат”: Фундаментал ислоҳотлар лозим!
Президент Шавкат Мирзиё Тошкент Давлат Аграр Университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор имзолагани Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАтарафидан кеча, 19 август куни кечқурун эълон қилинди. Қандайдир Университетнинг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарор чиқариши ростакам масхарабозликдир.

Шавкат Мирзиё президентлик курсисини ноқонуний равишда эгаллаб олганидан кейин далаларга чиқиб, деҳқонларга тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экиш каби аҳмоқона маслаҳатлар берди, ҳеч нарса амалда бўлмади. Кейин у шаҳарма-шаҳар юриб, Ўзбекистонга чет эллик инвесторларни олиб келиш ҳақида буйруқлар берди, яна ҳеч қандай натижа бўлмади. У охирги пайтда майда тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор бериб қолди, аммо ҳеч қандай ижобий натижа бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум.

Худди шуларга ўхшаб, Тошкент Давлат Аграр Университетида ҳем ҳеч қандай жиддий ижобий ўзгаришлар бўлмайди. Чунки, аҳволимиз ғариблигининг бош сабачилари аввалги ҳаромий президент Ислом Карим ва унинг малаги бўлган Шавкат Мирзиё эди, энди бош айбдор Шавкат Мирзиёнинг ўзидир.

Ҳозирги ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қилишдир.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.