13 August 2019
22:36 -
Машҳур “Эзгулик” Жамияти сиёсий партиялар ҳақидаги қонунларни ўзгартириш тарафдори сифатида бу таклифларини дунёга пропаганда қилмоқда
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов сиёсий партиялар ҳақидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш кераклиги ҳақидаги таклифларини Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Адлия Вазири, Ўзбекистон Омбудсмани, ҳукуматнинг бу масалалар билан шуғулланувчи институти ва оммавий ахборот воситаларига тарқатгани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги 2019 йил 16 июнда хабар тарқатган эди. Кейин “Эзгулик” жамиятига Олий Мажлис палаталарининг кўмиталарининг раислари, Адлия Вазирлигининг қўмита раисидан ижобий жавоб хатлари келганини ҳам биз хабар қилиб тарқатганмиз.
Абдураҳмон Ташанов бизга билдиришича, “Эзгулик” Жамиятининг таклифлари изҳор этилган хатнинг инглиз тилидаги таржимаси 20 та катта давлатнинг Ўзбекистондаги элчихоналарига ва халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларига шу кунларда тарқатилди.
Бу хатнинг матни билан “Ҳаракат” Агентлигининг Инетернетдаги инглизча саҳифасида танишиш мумкин - http://harakat.net/en/news/?id=202
“Эзгулик” Жамиятининг иккинчи босқичдаги ҳаракатлари ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб Галима Бухарбаева раҳбарлик қиладиган ЦЕНТР-1 Интернет нашри хабар қилди - centre1.com.
Ўзбекистондаги ҳамма демократлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қиламиз. Имкон бор жойда бу ғояларни тарғибот қилишга ҳаракат қилинг. Ҳеч шубҳасиз, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси рўйхатга олинса, Ўзбекистонимизда мисли кўрилмаган катта инқилобий ўзгаришлар бошланади ва натижада Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг фаровон ўлкага, яъни ЎЗБЕКЭЛИга айланади.
Табиий, "Ҳаракат" Агентлиги ҳам шу йўналишлардаги ишларини давом эттираверади, охир-оқибатда ғалаба бизда бўлади.