01 August 2019
14:02 -
Тайинлов: Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тасдиқланди

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Абдирасул Сафар Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Зафар Рўзи иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Абдирасул Сафар 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.