20 July 2019
20:03 -
Ўзбекистон доимий аҳолиси сони тўғрисида маълумот берилди, “Ҳаракат” Агентлиги ҳам таҳлилсиз қолмади

Давлат Cтатистика Қўмитаси хабарига кўра, шаҳар аҳолиси сони 16,9 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16,5 млн минг кишини (49,5 %) ташкил этди.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида (республика аҳолиси сонидаги улуши 11 фоиз), Фарғона вилоятида 11,1 %, Қашқадарё вилоятида 9,7 % кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аҳоли сонининг 30,5 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10 фоизи катталар ҳиссасига тўғри келмоқда. // Kun.uz
“ҲАРАКАТ”: Мамлакатимиз аҳолиси ортиб бораётгани қувончли воқеа. Аммо, 21-чи асрнинг 19-чи йилида жами аҳолининг ярмигина шаҳарларда яшаши ҳар қандай одамнинг кайфиятини бузади. Kun.uz веб сайтининг бу хабарида хатолар бор эди, уларни тузатиб қўйдик.