11 June 2019
18:18 -
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси БМТ Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотидаги доимий вакилимиз бўлди

Ж.Ғаниев Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотининг Европа Минтақавий Комиссияси 65-мажлисини 2020 йил Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун Бош котиб З.Пололикашвилига миннатдорлик билдирди. Айни замонда, З.Пололикашвили Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасининг Самарқандда бўлиб ўтадиган ЖСТ тадбири доирасида сайёҳлик соҳаси вакиллари бизнес-форумини ташкил қилиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, БМТ Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотининг қароргоҳи Испаниянинг пойтахти Мадридда жойлашган. Бу ташкилот БМТнинг туризм масалалари билан шуғулланадиган махсус муассасидир.