22 May 2019
07:30 -
Россия ФХХ директори кеча Душанбеда Афғонистоннинг МДҲ давлатлари билан чегарасида тахминан 5 минг атрофида террористлар тўпланганини айтди

ФХХ директорининг айтишича, террористик гуруҳларнинг аъзоларида “кимёвий қурол ва биотоксинлар ишлаб чиқариш учун керак бўлган материаллар, технологиялар ва инфраструктуралар бор”.
Бу йиғилишнинг бошланишида иштирок этган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Тожикистон-Афғонистон чегараси хавфли зонага айланиб бораётгани, МДҲ давлатлари бу ерда ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишлари кераклигини урғулаш билан бир қаторда, Тожикистон халқаро терроризм, экстремизм ва бошқа хавфлар билан кескин курашишга тайёр эканлигини ҳам таъкидлабди.
Бу йиғилишда Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларидан кимлар қатнашаётгани маҳаллий хабарларда тилга олинмаган.