06 May 2019
23:33 -
Сенсация: Туркия Марказий Сайлов Комиссияси Истанбул ҳокими сайловлари натижаларини тан олмади, 2019 йил 23 июнга янги сайловлар тайинлади

Марказий Сайлов Комиссиясининг 7 аъзоси шундай қарор учун овоз берибди, 4 киши қарши бўлибди.
Эслатиш керакки, ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Президент Ражаб Эрдўған раислигидаги Адолат ва Тикланиш Партиясининг талаби билан сайлов натижалари Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан қайта кўриб чиқилган эди.
Адолат ва Тикланиш Партияси ҳамда Жумҳурият Халқ Партияси бир неча соат ичида фавқулодда йиғилишлар ўтказмоқчилар.