11 April 2019
06:06 -
Исроилдаги парламент сайловларида жорийдаги Бош вазир Бинямин Натаняху раҳбарлигидаги коалиция ғолиб чиқди

АҚШ Президенти Доналд Трамп Бинямин Натаняхуни ғалаба билан табриклади, Бенни Ганц мағлубиятга учраганини тан олди. Бугун-эрта сайловларнинг натижалари эълон қилинади ва Натаняху эски коалициясини янгидан тиклаб, ўз ҳукуматини шакллантиради.
Дунё оммавий ахборот воситалари Бинямин Натаняху Исроилнинг тарихида беш марта Бош вазир бўлган илк сиёсатчи бўлишини урғуламоқдалар.