Gazeta.uz сайти Молия Вазирлигидан олинган маълумотларини кеча эълон қилди. Маълумотлар жадвал шаклида, аммо рус тилидадир. Қонунчиликка мувофиқ, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг мансаб маошларини белгилашда мажбурий тартибда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ тариф коэффициентлар қўлланилиши лозимлиги ҳам алоҳида урғуланган.
Баъзибир маълумотлар, яъни юқори даражали давлат хизматчиларининг ойлиги сўм ва долларда қуйидагича:
Олий Мажлиснинг
иккала палатаси аъзолари – 1 млн 560 минг 413 сўм, яъни 186 доллар
Вилоят ҳокимлари – 1 млн 899 минг 783 сўм, яъни 226 доллар
Туман (шаҳар) ҳокимлари – 1 млн 643 минг 329 сўм, яъни 196 доллар
Бош вазир ўринбосарлари – 2 млн 075 минг 955 сўм, 247 доллар
Вазирлар - 1 млн 727 минг 665 сўм, яъни 206 доллар
Комитетлар раиси,
Агентликлар директори – 1 млн 643 минг 329 сўм, яъни 195 доллар
Ҳурматли ўқувчиларимиз, шармандали аҳволимизни кўрапясизми? Дунёнинг ривожланган давлатларида аҳолининг ўртача ойлиги 2 минг доллардан кўп, баъзи Европа давлатларида 3-4 минг доллар атрофида. Ўзбекистонда эса, юқори даражали давлат хизматчиларининг ойлиги 200 доллар атрофида. Демак, аҳолининг ўртача ойлиги 100 доллардан кам.
Шавкат Мирзиё давлат раҳбари вазифасини ноқонуний йўллар билан эгаллаб олмасидан аввал ҳам шундай эди. Яъни, ҳамма нарса – эски тос, эски ҳаммом!!!