Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсаз Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" номли фармон имзолаганини хабар қилдилар. ЎзА бу Фармоннинг тўла матнини эълон қилган бўлса, бошқалар унинг қисқача мазмунини айтиш билан чекландилар.
Бу Фармоннинг 1-чи моддасида асосий мақсад “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий Авиакомпаниясини қайта ташкил этиш режасини қонунлаштириш эканлиги айтилган. Бу режа Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги, Хусусийлаштирилган Корхоналарга Кўмаклашиш ва Рақобатни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси, Инвестициялар бўйича Давлат Қўмитасининг таклифлари асосида тайёрланган эмиш.
Бу режа доирасида “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Миллий Авиация Компанияси дирекцияси, шунингдек, “Учувчилар Мажмуаси”, “Ҳаво Алоқалари Бош Агентлиги” ва “Ўзавиатехтаъминот” моддий-техник таъминот мажмуаси” давлат унитар корхоналари негизида “Uzbekistan Airways” Акциядорлик Жамияти (“Uzbekistan Airways” АЖ деб юритилади) ташкил этилади. Айни замонда, “Uzbekistan Airports” Акциядорлик Жамияти (кейинги ўринларда “Uzbekistan Airports” АЖ деб юритилади) ҳам ташкил этилади.
Фармонда бу икки Акциядорлик Жамиятининг вазифалари, бу икки жамият ва уларнинг таркибидаги давлат корхоналарининг фаолиятини замонавий талабларга жавоб берадиган даражага олиб чиқиш борасида қилинадиган ишлар санаб чиқилади, Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юкланиши алоҳида урғуланади.
Бу Фармонга ҳеч ким бермаган таҳлилни биз берамиз. Биринчидан, гап шундаки, “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акициядорлик жамиятларига ўзбекча эмас, инглизча ном берилиши – ўзбек миллати ва унинг тилига ҳурматсизлик ҳамда Ўзбекистон Конституциясининг ўзбек тили давлат тили эканлиги ҳақидаги моддасига маълум маънода тупиришдир.
Иккинчидан, бу икки компанияга Акционерлик Жамияти мақоми берилиши натижасида уларнинг акциялари фондлар биржасида эркин савдога чиқарилса, бу икки компания уларнинг катта миқдордаги акцияларни сотиб олган хусусий тадбиркорларнинг қўлига ўтиб кетиши, Ўзбекистонда бундай бой хусусий тадбиркорлар бўлмагани сабабли, чет эллик бой тадбиркорлар қўлига ўтиб кетиши муқаррардир. Акцияларни чет элликларга сотиш масаласида маъсулият Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва юқорида санаб ўтилган шахслар (Бош вазири А.Н. Арипов, Президент Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Бош прокурор О.Б. Муродов ва Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов) қўлида бўлгани сабабли, мисли кўрилмаган катта порахўрлик ва коррупцион схемаларга йўл очилиши ҳам ўз-ўзидан маълум.
Вақти келгани учун эслатиш керакки, бир маҳаллар Тошкентдаги “Зенит” заводи Қозоғистоннинг хусусий тадбиркорларига ўша пайтдаги ҳаромий президент Ислом Карим тарафидан арзон гаровга сотиб юборилган эди. Порани ким олганини унинг хотини ва қизларидан сўраш керак.
Учинчидан. Ҳозир бу икки Акциядорлик Жамияти, келажакда эса Ўзбекистондаги бошқа йирик корхоналар чет элликларга сотиб юборилса, бу – Ўзбекистоннинг давлат сифатида, ўзбекларнинг миллат сифатида ўлими бўлади. Тожиклар режимининг мақсади шу.
Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Ўзбекистонда катта бойлар синфи яратилса, хусусийлаштириладиган корхоналар ўзбекистонликлар қўлида қолади.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.
Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ғафалат уйқусидан уйғонаётганингизни, ватан ва миллат келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.