27 September 2018
08:05 -
АҚШ иқтисодиёти кучаймоқда: Федерал Резерв қарз учун олинадиган фойда фоизини оширди. “Тошкент” фондлар бозори қачон ҳақиқий фондлар бозори бўлади?
Маълумки, АҚШда Марказий Банк йўқ, Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв деб аталадиган молия-кредит муассасаси бор. Reuters Агентлиги хабар беришича, Федерал Резерв қарз учун бериладиган пулдан олинадиган йиллик фойда ставкасини ҳозирги 1,75-2 фоиздан 2-2,25 фоизга чиқарди. Қўполроқ, аммо соддароқ қилиб айтсак, Федерал Резерв ҳар кимга берадиган қарзи учун бундан буён йилига 2-2,25 фоиз фойда олади.
Эслатиб ўтиш керакки, АҚШда 2008 йилдаги иқтисодий-молиявий кризисдан аввал фойда ставкаси 5,25 фоиз бўлган, аммо кризис бошланиши билан 0-0,25 фоизга туширилган эди. Мамлакатнинг иқтисодиёти аллақачон кризисдан чиқиб бўлган бўлса ҳам, балки, эҳтиётлик қилиб, Федерал Резерв сўнги йилларда фойда ставкасини бор-йўғи 1,75-2 фоизга чиқарган эди, мана энди 2-2,25 фоизга чиқарди.
АҚШнинг хусусий банклари энди Федерал Резервдан 2-2,25 фоиз фойда тўлаш шарти билан қарз оладилар, аммо юридик шахслар ва турли ширкатларга бундан ҳам каттароқ фойда олиб, қарз берадилар.
Яна эслатиш керакки, фоиз ставкасинингн ортиши мамлакат иқтсодиёти ўсаётганининг кўрсатгичидир. Чунки, иқтисодиёт ўсаётган пайтда бизнесменлар катта фойда эвазига бўлса ҳам қарз олишдан қўрқмасдан, бизнесларини янада кенгайтириш билан шуғулланадилар.
АҚШда мамлакат иқтисодиётининг кучи Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси билан ўлчанади. Доналд Трамп президент бўлиб сайланган кунидан бошлаб кескин ортишга бошлаган Dow Jones индекси 2018 йил январь ойининг охирида 26 минг 616 га чиқиб, навбатдаги тарихий рекорд ўрнатди. Аммо, февралнинг биринчи кунларида Доналд Трамп Европа мамлакатлари ва Хитойдан АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотлар учун божхона тўловларни оширишга бошлагандан кейин, Dow Jones индекси зиг-загли бўлса ҳам кескин тушишга бошлади. Чунки, божхона тўловларининг оширилиши – АҚШга келаётган маҳсулотларнинг нархини оширишини ҳаммадан олдин АҚШнинг иқтисодиёти ва Dow Jones индекси сезди ва чўкишга бошлади.
Аммо, охир-оқибатда фойда АҚШда бўлиши маълум бўлди ва ёз ойларидан Dow Jones индекси зиг-загли юксалишга бошлади ва 21 сентябрда 26 минг 743 га чиқиб, яна бир навбатдаги тарихий рекордни ўрнатди. Тўғри, сўнги 2 кун ичида Dow Jones индекси бироз тушди, аммо, ҳеч шубҳасиз, бу - зиг-загли ўсиш доирасидаги арзимаган тушишдир.
Аммо, биз ўзбеклар учун муҳим бўлган нарса – “Тошкент” фондлар биржасининг аҳволидир. Ўзбекистонда майда-чуйда хусусий бизнесга йўл берилган бўлса ҳам, умуман олганда, бизда социалистик иқтисодиёт оёқда. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтмаса, “Тошкент” фондлар биржаси масхарбозлик саҳнаси бўлиб қолаверади. Шундай экан, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳатлар ўтказишни талаб қилиш керак. Ўша талаблар рўйхатида “Тошкент” фондлар биржасининг фаолиятини кўрсатувчи Dow Jones каби индекс ёки индекслар киритиш, ислоҳотлага раҳбарлик қилиш учун аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни ўз жойига қайтариш керак.
Нью-Йорк фондлар биржаси расмда номи кўрсатилган кўчада жойлашган.