01 August 2018
21:07 -
Ҳаммаёқ масхарабозлик: ЎзА иккита аҳмоқона хабарни солиштириб, аҳмоқона савол қўйибди

Келинг, биз ҳам уларни солиштирайлик. Тафсилотларига кирмасдан, умумий хулосаларнигина солиштирамиз. Давлат Статистика Қўмитасига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилнинг июль ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 0,3 фоизга пасайган, Марказий Банк эса, истеъмол товарлари ва хизматлар нархи 2018 йилнинг июль ойида 0,5 фоизга ўсганини билдирган.
Куласизми, йиғлайсизми? Ҳақиқий бозорда нархлар ойда эмас, кунда ёки бир неча соатда 0,3 фоизга тушиб ёки 0,5 фоизга ортиб бориши мумкин. Бундай митти ўзгаришларга ҳеч ким эътибор ҳам бермайди.
Эй, ЎзАнинг эси паст журналистлари, жиддийроқ масалалар билан шуғулланларинг. Мана, санларга топшириқ.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазирлик қилган йиллари кечагина отдан тушган қозоқларникидан 8 баравар, яъни 800 фоиз кам бўлиб қолган эди, мана у сал кам 2 йилдан бери президент, фарқ эса 9 га, яъни 900 фоизга чиқди. Кўраяпсизми, қозоқлардан 800 фоиз паст эдик, энди 900 фоиз пастмиз. Пастлигимиз яна 100 фоизга ошди. Қанақадир 0,3 ва 0,5 фоизлар билан эмас, 100 фоизлик ўзгаришларни таҳлил қилларинг.