Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, тириклигидаёқ ўзини шайх деб атаб олган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфнинг ўғли Исмоил Муҳаммадюсуф Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасида Маслаҳатчи лавозимига тайинланибди. Яъни, Исмоил Муҳаммадюсуф исмли бу мишиқи ўз отасининг изидан кетиб, Совет коммунистик тузумининг давомчиси бўлган ҳозирги неокоммунистик тузумга хизмат қилишни давом эттиради.
Агарда Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳақиқий мусуллмоон бўлса эди, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшаши кераклигини, Ўзбекистон дунёвий эмас, исломий давлат бўлиши кераклигини Совет замонида ҳам, ундан кейин ҳам талаб қилган бўлади. Ахир, булар - Ислом динимизнинг асосий талаблари-ку.
Хўш, унинг фарзанди Исмоил Муҳаммадюсуф Ислом динининг бу талабларини бажариш кераклигини Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси олдига ва бу Идоранинг ҳақиқий бошлиғи бўлган Шавкат Мирзиё олдига қўядими? Қўймаса, отаси каби тарихга ҳаромий бўлиб киради.
Gazeta.uz сайти Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг ҳақиқий раҳбари эканлигини, Исмоил Муҳаммадюсуфни бу лавозимга айнан Шавкат Мирзиё тайинлаганини урғулаш учун бўлса керак, ўз хабарига Шавкат Мирзиё ҳам бор расмни қўйибди. Биз ҳам ўша расмни олдик-қўйдик.
Расмда энг чапда турган Исмоил Муҳаммадюсуф бўлса керак. Тахмин қилиш мумкинки, у яқинда Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасига раҳбар қилинади ва Ислом динини коммунистлаштиришни давом эттираверади.