29 June 2018
18:36 -
Шавкат Мирзиёга яна бир шапалоқ: Афғонистонга ёрдам бериш йиғилиши Тошкентда эмас, Бокуда бўлмоқда

Шу сабабли, “Афғонистон бўйича Халқаро Контакт Гуруҳи"нинг мажлиси бугун Тошкентда эмас, Бокуда бўлмоқда. Ҳамма ахборот воситалари у ерга АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элис Уэллс (Alice G. Wells) келганига урғу бермоқдалар. У матбуот тконференциясида (расмда) айтган сўзларини Озорбайжонда демократик мухолифатга яқинлиги билан танилган Турон Агентлиги келтирди: “Озорбайжон Афғонистонни минтақада иқтисодий интеграция қилишда муҳим роль ўйнайди. Бу фикрни Контакт Гуруҳидаги ҳамма давлатлар ҳам қўллаб-қувватламоқдалар. Афғонистонга юк транзит қилишда ҳам Озобайжоннинг катта роли бўлади. Бундан ташқари, Озорбайжон ҳарбий соҳада ҳам Афғонистонга ёрдам бермоқда. Бокудаги бу йитғилиш - Толибон билан Афғонистон ҳукумати тинчлик келишувигв эришганларидан кейинги биринчи муҳим воқеадир. Афғонистон халқи ҳам тинчлик келишувини қўллаб-қувватламоқда. АҚШ ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бугунги йиғилиш қатнашчилари ҳам "Толибон"га қўл узатдилар, энди жавобни “Толибон”дан кутамиз.
Куласизми, йиғлайсизми? Ҳаммага маълумки, исломий террористик ташкилотларнинг асосий мақсади - ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлаштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилишдир. Шундай экан, улар билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишиш мумкинлигига "Афғонистон бўйича Халқаро Контакт Гуруҳи"га кирувчи давлатлар ҳам ишонмоқдаларми?
Биз учун ҳамма нарсадан қизиғи, бу Контакт Гуруҳида Ўзбекистон бор-йўқлиги, бор бўлса Бокудаги учрашувда биздан ким иштирок этгани, қанташган бўлса, нималар дегани. Аммо, хабарлардан бундай саволларга жавоб тополмадик.