23 June 2018
07:11 - Тожиклар режимининг навбатдаги масхарабозлиги: Бухоро вилояти давлатга дон топшириш режасини биринчи бўлиб бажарибди
Бу режимнинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Бухоро вилояти ғаллакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарибди.

Қаранг, хабарда гап гўёки “дон сотиш шартнома режаси” ҳақида кетмоқда. Аммо, айтилмайдики, ғаллакорлар ўз ғалларини фақат давлатга, фақат давлат белгилаган нархда сотаоладилар. Яъни, Совет замонидан қолган коммунистик анъана давом этмоқда. Шартнома номи остида қандайдир ҳужжатлар имзоланган бўлиши мумкин, аммо, аслида, бу давлат планидир.

Хўш, ғалла давлатга қандай нархда сотилди? Хабарда бу ҳам айтилмайди, чунки, айтилса, ғаллакорлар ўз ғалларини сотиб, нонгагина етадиган пул ишлаётганлари кўриниб қолди-ку!

Хабарда ўртача ҳосилдорлик 60 центнер бўлгани, ўтган йил кузда вилоят ғаллакорлари 63,1 минг гектар ерда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос “Краснодар – 99”, "Васса”, “Гром” каби эртапишар ва серҳосил навли уруғларни оби-тобида экиб, ундириб олингани, ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун 384 оператор ва уларга ёрдамчиси сифатида хизмат кўрсатадиган 192 отряд ташкил этилгани айтилади. Аммо, бу ишларни ким ташкилд қилгани айтилмайди. Давлат ташкил қилгган бўлса, бу иш учун фермер хўжаликларидан қанча пул олинди?

Хуллас, қаёққа қараманг – масхарбозлик. Тожиклар режими бизда бозор иқтисодиёти йўқлиги, шу сабабли иқтисодиётимиз ўлаётганини халқдан яшириш учун масхарабозлик билан яшашга маҳкум.

Халқ майдонларга чиқиб, мавжуд режим олдига Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҳақидаги талабларини қўйиш вақти келмоқда. Акс ҳолда, коммунистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон давлати, худди СССР каби, ўлади.