Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришларича, Президент Шавкат Мирзиё шу йил 1 сентябрдан мактаб ўқитувчиларининг ойлигини 10-24 фоизга ошириш ҳақидаги қарор лойиҳасини Интернетда эълон қилибди. Бу қарор кучга кирса, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларидаги юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24%га, бошланғич синф ўқитувчилариники 10%га ошади.
Маълумки, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги Қозоғистондаги ўртча ойликдан тахминан 10 баравар, яъни 1000 фоиз кам. Яқингача ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олардилар. Аммо, “Ҳаракат” буни ҳар ерда эслатавергач, Шавкат Мирзиё профессорларимизнинг ойлигини тахминан 2,5 бараварга ошириб, қозоқ дворникларининг ойлиги даражасига чиқарган эди.
Аммо, мактаб ўқитувчиларимизнинг ойлиги бор-йўғи 10-24 фоизга оширилса, куласизми, йиғлайсизми, уларнинг ойлиги қозоқ дворникларидан бир ненча марта орқада қолаверади-ку! Қозоқ дворникларининг ойлиги ҳаи тўхтовсиз ошиб бораётгани маълум-ку!
Ҳозир ҳатто баъзи қўғирчоқ ахборот воситалари, шубҳасиз, “Ҳаракат”дан ўрганиб, ўзбек ўқитувчилари ва шифокорлари Остона ва Олмата шаҳарларида биноларнинг деразаларини тозалаш каби ишлар билан шуғулланиб, Ўзбекистондаги ойликларидан анчагина кўп пул олаётганларини ёзишни бошлашди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу қўғирчоқ ахборот воситалари, яна “Ҳаракатдан ўрганиб, одамларни майдонларга чиқишга ва Шавкат Мирзиёдан ўз ойликларини оширишни талаб қилишга ўргата бошлайдилар.
Ҳамма майдонларга чиқишга бошласа, бечора Шавкат Мирзиё ҳаммага ойлик ошириш учун қаердан шунча пул топади? Наҳотки, у “Бирлик” Партиясиинг таклифларига қулоқ солиб, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга бошлайди?