14 June 2018
23:11 -
АҚШ Марказий Банки қарзга берган пули учун олинадиган фойда фоизини оширди, демак, мамлакат иқтисоди барқарор. Ўзбекистондачи?

Одатда бундай хабардан кейин Нью-Йорк Фондлар бозорининг Dow Jones индекси юқорига сакрар эди. Аммо, бу сафар ундай бўлмади, Dow Jones индекси бироз тушди. Бунинг сабаби Доналд Трампнинг Шимолий Корея диктатори билан қилаётган масхарабозликлари бўлиши мумкин. Яъни, унинг масхарабозликлари ҳаммани хавотирга солмоқда, ҳатто Фондлар бозорини ҳам.
Ўзбекистон каби қашшоқ давлатларда бунинг тескарисидир. Фоиз туширилса, ҳамма хурсанд бўлади. Чунки, аҳвол дабдала бўлгани сабабли, ҳеч ким катта фоиз тўлаш шарти билан қарз олишга журъат қилмайди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик ўйинлари ҳар қандай фондлар бозорини/биржасини ўлдириши муқаррар. Яхшиямки, бизда ҳали бундай бозор/биржанинг ўзи йўқ. Биржа номи остида ишлайдиган ташкилот валюта сотиш билангина шуғулланади.